05 March 2010
16:19 -
Қирғиз-ўзбек чегарасида яна бир нохуш ҳодиса рўй берди
Қирғизистон жанубидаги Боткен вилоятининг Ўзбекистон билан чегарадош Қадамжой туманида қирғиз чегарачилари кеча бир ўзбекистонликни ҳалок этиб, иккинчисини ярадор қилишган дейилади ББС радиоси ўзбек хизматининг Боткен чегара пункти вакили Саит Эратов ҳамда Қирғизистон Чегара хизмати навбатчисига асосланиб билдиришича.
Маълум бўлишича, ўтказиш пунктида хизмат қилаётган қирғизистонлик ҳарбий Ўзбекистон фуқаролари тушган автоуловга тўхташ ишорасини қилган. Аммо, автоуловдагилар бунга қулоқ тутишмаган ва ҳаракатни давом эттиришган. Огоҳлантирувчи ўқ узиш ҳам таъсир этмагач, аскар автоулов томон ўт очган. Ҳайдовчи ўша жойда жон таслим қилган, унинг ҳамроҳи жароҳат олган ва шифохонага жўнатилган.
Бу каби воқеалар биринчи марта бўлмаяпти. Бир неча йил муқаддам айнан ўша Қадамжой тумани ва Ўзбекистоннинг Водил тумани чегарасида бир қирғизистонлик ўзбек чегара қўриқчилари томонидан оғир ярадор қилинган эди. Сўнгги ойларда икки мамлакат чегарачилари ўртасида ҳам тўқнашувлар, тортишувлар юз берган. Оқибатда бир қирғиз аскари жароҳат олган. Бир неча ой муқаддам қирғизистонлик аскар бехосдан даладан қайтаётган бир ватандош аёлни отиб қўйган, ўқ теккан жувон зудлик билан жонлантириш бўлимига олиб кетилганди. Шифохонада унинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Икки йил муқаддам айнан чегарадаги майда жанжалли масалаларни ҳал қилиш учун томонлар "Чегара хизматлари вакиллари учрашуви"ни таъсис этишган. Ҳар сафар расмийлар содир бўлган ҳодиса юзасидан мулоқот ўтказилгани ва нохуш ҳодисаларни олдини олиш чора-тадбирлари ҳақида ҳам сўз юритилганини айтишади. Аммо, чегарада бахтсиз ҳодисалар камайгани йўқ.