05 March 2010
04:46 -
Пўлат Охун: Исмоил Дадажоннинг менга эътирозлари ёлғонларга асослангани ҳақида
Дўстим ва сафдошим Акбарали Орифдан Исмоил Дадажон мен ёзган “Сотрудничество демократов с исламской оппозицией невозможно” номли мақолага эътироз билдирганини эшитиб, у билан танишиб чиқдим.
Авваламбор шуни айтмоқчиманки, ”Бирлик” Партиясининг асосий ҳужжатларида партия дунёвий давлатчилик тарафдори эканлиги очиқча айтилган. Мен ўз эътиқодларим бўйича мусулмонман, аммо бирликчи сифатида ҳам, диннинг жамиятдаги ролини тушунишим билан ҳам, дунёвий давлатчилик тарафдориман. Демак, сиёсий мухолифат деганда фақат ва фақат дунёвий сиёсий мухолифатни тушунман. Чунки, дунёвий мамлакатда сиёсий маънода диний мухолифат бўлиши мумкин эмас. Ҳозирги ҳукуматга қарши бўлган исломий гурҳлар бўлиши мумкин, лекин улар сиёсий мухолифат эмас. Демак, биз сиёсий бўлмаган диний гуруҳлар билан бирлаша олмаслигимиз менинг шахсий позициям эмас, бу “Бирлик” Партисининг позициясидир. Менинг мақолам шу позицияга асосланиб ёзилган.
Исмоил Дадажон мен ёзаётган нарсалар шахсий фикрим эканлиги, оддий бирликчилар бунга қўшилмаслигини айтибди. Унинг гапларига қулоқ солсак, “Бирлик” Партиясининг оддий аъзолари дунёвийлик принципларимизга қаршими? Улар Ўзбекистон конституциясига қаршими? Бу эса ёлғон. Чунки, партиямизга кирган ҳамма аъзолар бу принципларимизни билишади. Демак, Исмоил Дадажон ёлғон гапирмоқда. У шу каби чиқишлари билан юрт ичидаги сафдошларимизни таҳликали аҳволга солмоқчи-ку!
Исмоил Дадажоннинг хоҳиши бўлса, Ўзбекистонда Ислом давлати қуриш мақсадини олдига қўйган исломий гуруҳлар билан бемалол ҳамкорлик қилиши, уларга бу мақсадга эришиш йўлида қўлидан келганича ёрдам бериши мумкин. Бундай қадами эса, ўз навбатида, уни конституцион тузумга қарши бўлганлар сафига олиб боришини хисобга олиши керак.
Лекин “Бирлик” ва бирликчилар унинг исломий мухолифат билан хамкорлик қилиш таклифига қўшилмайди, бунинг сабаби оддий: юқорида айтганимдек, “Бирлик” демократик партия ва партиянинг мақсади Ўзбекистонда хуқуқий дунёвий давлат қуриш, диннинг сиёсатга аралашишига йўл бермаслик. Шу сабабли, “Бирлик”ни диний партияга айлантиришга уриниш ва сиёсий маънодаги исломий мухолифат билан ҳамкорилик қилиш Дастуримизга зиддир.
Демоқчиманки, гўёки менинг фикрларимга оддий бирликчилар норозилик билдиришаётгани, юмшоқроқ қилиб айтсак, ҳақиқат эмас. Бу Ўзбекистон ичида яшаётган оддий бирликчиларга қарши провокация.
Исмоил Дадажон ўз мақоласида “Бирлик” Партияси раисининг гўёки “Ҳаракат” сайтида ёзилган сўзлардан цитата келтиради. Мен шу сайтнинг бошқарувчилариданман. Сайтимизда Абдураҳим Пўлатнинг бундай сўзлари йўқ.
Масаланинг моҳияти ҳам муҳим. Цитатадаги сўзлар кимники бўлишидан қатъий назар, жиддий одам уларга эътироз билдирмоқчи бўлса, уларга қарши жиддий аргументлар айтса яхши бўларди. Аммо, кўринишидан, Исмоил Дадажоннинг у цитатадаги сўзларга эътироз билдириш учун етарлича билими йўқ.
Шунинг учун Исмоил Дадажонга маслаҳат бермоқчиман: Аввал мен кўтарган мавзуни яхшилаб ўрганинг, ёки тушуниб етмаган мавзуни муҳокамасига аралашиб, унда йўқ нарсаларни кашф этиб, одамларни чалғитманг.