05 March 2010
01:27 -
Қирғизистон Конституция Суди: Бизда демократия бор
Қирғизистон Конституцион Судининг шу кунларда чиқарган қарорини айнан шундай шархлаш мумкин: бу мамлакатд демократия бор.
Маълум муддат аввал, мавжуд ҳукумат ўзига тобе бўлган парламент орқали “Фуқароларнинг тинч йиғилишлар, митинг ва намойишлар ўтказиш эркинликлари ҳақида” деб номланган қонун ва Бишкек ҳокимияти номидан қарор чиқартириб, митинг ва намойишлар ўтказиш имконияти ва жойларини кескин қисқартирган эди. Масалан, шаҳар ҳокимиятининг ҳужжатида кўрсатилган митинг ўтказиш жойлари - шаҳар чети ёки ташқарисидаги ташландиқ майдонлар бўлган.
Ноҳукумат ташкилотларининг вакиллари бу қарор хусусида мамлакат Конституцион Судига мурожаат қилиб, антиконституцион қонуннинг баъзи моддалари ва Бишкек ҳокимиятининг қарорини бекор қилишни сўрадилар. Конституцион Суд мамлакат конституциясига асосланиб, фуқаролик жамияти вакилларининг талабларини қондирди. Юқорида номи келтирилган қонуннинг митинг ўтказиш жойларини чекловчи моддаси ва Бишкек ҳокимиятининг қарори бекор қилинди.
Тўғри, Конституцион Суд ҳам баъзи ерларда митинг ва намоийшлар ўтказиш мумкин эмаслигини таъкидлади, лекин бу чекловлар демократик нормалар доирасидадир. Масалан, [хавфли ишлаб чиқариш корхоналари, халқаро ва давлат миқёсидаги автомагистраллар, президент ва бош вазир қароргоҳи, парламент, суд ва ички ишлар вазирлигининг жазони ўтиш жойлари бошқармаси биноларининг олдида митинглар ўтказиш мумкин эмас.
Ҳукуматнинг қўғирчоғи бўлган Ўзбекистон Конституцион Суди бу каби қарорлар чиқаришини кўз олдингизга ҳам келтиролмайсиз.