26 February 2010
02:05 - Жиззах вилояти ҳокими Сайфиддин Исмоилов мажлисда юрак хуружидан ерга йиқилди
Кеча эрталаб (селектр орқали) ўтказилган мажлис давомида нутқ сўзлаётган Жиззах виояти ҳокими Сайфиддин Исмоилов юрак хуружига учради ва мажлис иштирокчилари олдида юзтубан йиқилди. Бу ҳақда мухбиримизга маълум қилган вилоятдаги манбанинг билдиришича, ҳоким шошилинч равишда шифохонага етказилган ва унга геморогик инсульт ташхиси қўйилган. Ҳоким вилоятда нақд пул тушуми борасида селектр мажлиси ўтказаётган экан.

Сайфиддин Исмолов муқаддам Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокими, Жиззах вилояти ҳокимнинг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозимларида ишлаган, ўтган йилнинг ноябрида Жиззах вилояти ҳокими этиб тайинланганди.