22 February 2010
23:27 -
Афғонистонда оддий одамлар ҳам толиблар ҳам Ғарб қўшинлари ҳужумидан ҳалок бўлмоқдалар
Афғонистоннинг жанубида АҚШ ва НАТО қўшинлари афғон ҳукумати аскарларининг ҳам иштирокида олиб бораётган “Муштарак” операцияси тинч аҳолининг ҳам ўлимига сабаб бўлмоқда.
Кеча, якшанба куни НАТО авиацияси “Муштарак” операцияси ўтказилаётган Ҳелмонд вилояти яқинидаги Толибон мустаҳкам ўрнашган ерларда ичи тўла одам бўлган уч автомашинани толибларники деб ҳисоблаб, бомбали ҳужумлар билан йўқ қилди. 27 киши ўлди, 12 киши ярадор бўлди. Аммо, кейин маълум бўлишича, автомашиналар жангариларга алоқаси бўлмаган оддий одамларники экан.
Бу воқеа бўйича Афғон ҳукумати норозилик эълон қилди ва НАТО билан биргаликда текшириш бошлади, дейилади Associated Press агентлигининг хабарида.
Яна шу агентликнинг полиция генерали Муҳаммад Аюб Салангига асосланиб тарқатилган бошқа бир хабарига кўра, бугун ўлимчи-террорист Нангарҳор вилоятида Покистондан қайтиб келган афғон қочқинлари билан суҳбатлашаётган бир гуруҳ қабила раҳбарлари олдида ўзини ўзи портлатган. 15 киши ўлган, 15 киши ярадор бўлган.
Ўлганлар ичида таъсири кучли бўлган қабилалардан бирининг раҳбари, бир вақтлар Толибон сафида ҳукуматга қарши урушган Муҳаммад Замон ҳам бор экан. Ўлимчи-террористнинг мақсади уни йўқ қилиш бўлгандир, аммо натижада бегуноҳ одамлар ҳалок бўлди.