21 February 2010
21:22 -
Ричард Холбрукни Қозоғистонда президент эмас, бош вазир қабул қилди
Марказий Осиё мамлакатлари билан сафар қилаётган АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Холбрук Бишкек, Тошкент ва Душанбедан кейин Останага келди. Уни бу ерда мамлакат президенти Нурсултон Назарбой эмас, бош вазир Карим Масимов қабул қилгани диққатга сазовор воқеадир.
Қозоқларнинг Казинформ агентлигиги бу учрашув ҳақида умумий гаплардан иборат хабар тарқатиш билан чекланди.
Русларнинг «Новости» агентлигининг билдиришича, Ричард Холбрук Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қанат Саудабаев билан ҳам учрашган. У учрашувдан кейин журналистлар олдига чиққанда, АҚШнинг Ўзбекистонда ҳарбий база очиш режаси йўқлиги ва Бишкек яқинидаги Манас базаси жуда муҳим транзит пункти эканлигини айтиб, Қирғизистонга миннатдорчилик билдирибди.