20 February 2010
07:12 -
Муҳаммад ал-Барадей Қоҳирага қайтди
2009 йил 14 сентябрдаги хабаримизда дунё бўйича атом энергиясидан қурол яратиш ниятидагиларга йўл бермаслик, атом энергиясининг тинч мақсадларда ишлатилишини рағбатлантириш билан шуғулланадиган Атом Энергияси Халқаро Агентлиги (АТЭХА, русча аббревиатураси бўйича – МАГАТЭ) ўз Бош директорини алмаштиргани айтилганди. 12 йилдан бери бу лавозимни эгаллаб келган Муҳаммед ал-Барадей ўрнига ўшанда япониялик дипломат Юкия Амано сайланган.
Ўз хизмат вазифасини тўла Юкия Аманога топширган Муҳаммед ал-Барадей кеча ўзининг асл мамлакати Мисрга қайтиб келди. Қоҳира аэропортида уни юзлаб мухолифат тарафдорлари кутиб олишди, дейилади ББСнинг хабарида. Уларнинг мақсади Муҳаммед ал-Барадейни президентликка номзод қилиб кўрсатиш.
Шаҳар полицияси эҳтимоллиги бор бўлган тартибсизликларнинг олдини олиш мақсадида назоратини кучайтирган, шаҳар атрофида янги постлар ташкил қилган.