19 February 2010
04:27 -
Собиқ элчи Крейг Маррейнинг хотиралари ББС радио драмасида
Шу ҳафта сўнгида Бибиси-4 радио каналида Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Маррейнинг "Самарқанддаги қотиллик" номли мемуар асари асосида саҳналаштирилган радио драма ёйинланади.
Крейг Маррей Ўзбекистонга элчи сифатида 43-ёшида, Америкадаги 11 сентябр портлашларидан кўп ўтмай йўл олди. Унгача жаноб Маррей Африка ва Польшада дипломатик вазифаларни ижро этганди. Аммо Крейг Маррей террорга қарши уруш ва унинг Марказий Осиёда қандай амалга оширилгани борасидаги кескин танқидлари ортидан лавозимидан четлатилди.
Унинг "Самарқанддаги қотиллик" китобида АҚШ ва Британиянинг террорга қарши кураш йўлида, ўз таъбирича, Ўзбекистондаги диктатура билан ҳамкорлик қилгани ва ундан қийноқлар йўли билан йиғилган маълумотларни қабул қилгани қаттиқ қораланади.
Вазифасидан четлатилганидан буён Крейг Маррей Ўзбекистонда қийноқлар қўлланилиши ҳамда инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши ҳолларини фош этиш билан шуғулланиб келади.
"Самарқанддаги қотиллик" асосида саҳналаштирилган радиодрама сценарийси муаллифи Девид Ҳейрдир. У Ҳолливудда ишланган ва катта обрў топган бир неча бадиий фильмнинг муаллифи ҳисобланади. Радио драмада бош қаҳрамон Грейг Маррей ролини Британиялик машҳур драматик актёр Дэвид Теннант ижро этган.
Крейг Маррейнинг ўзи радио драмада унинг образини Дэвид Теннант ижро этганидан жуда мамнун эканини айтади.
"Мен янги йил киришидан олдин Дэвид Теннант ижросидаги "Ҳамлет"ни томоша қилдим. Уни менинг образимни ижро этаётганидан бошим осмонга етди," дейди Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси. // ББС ўзбекча