17 February 2010
04:30 - Ислом Карим Оқсаройда Осиё Тараққиёт Банкининг президенти Харухико Куродани қабул қилди.
Ислом Карим меҳмонни юртимизга келгани билан табриклаб, Ўзбекистон кўплаб нуфузли халқаро молия муассасалари билан фаол ҳамкорлик қилаётгани, айниқса, Осиё Тараққиёт Банки билан алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор берилаётганини таъкидлабди. Меҳмон эса, қабул қилгани учун мезбонга миннатдорчилик билдирибди.

ЎзАнинг бу ҳақдаги хабарида айтилишича, суҳбат чоғида Ўзбекистон билан бу банк ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга оид ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилибди. Яъни, учрашув расмиятчилик учунгина бўлган.

Аммо, Осиё Тараққиёт Банки раҳбари мамлакатимзга расмиятчилик учун келмагани аниқ. Демак, бошқа инстанцияларда қандайдир амалий музокаралар бўлади, қандайдир қарорлар қабул қилинади. Буларни ўзбек ахборот воситаларидан эмас, русларга сиздирилган хабарлардан ўргансак керак.

ЎзАнинг хабарига, бизнинг аввалги танқидларимиз натижасида эканлиги шубҳасиз, Ислом Каримнинг меҳмон билан бирга тушган расми қўйилган