15 February 2010
22:37 - Самарадаги митинг ҳам Путиннинг истеъфосини талаб қилди
Якашанба куни Иркутскда Россия бош вазири Владимир Путиннинг истеъфоси талаб қилнган митинг бўлгани бизнинг сайтимизда ҳам хабар қилинганди. Рус оммавий ахборот воситаларининг билдиришича, ўша куни Самара шаҳрида ҳам митинг бўлган. Унда 1200 киши иштирок этган бўлса ҳам, ҳокимият расмийлари митингнинг аҳамиятини камайтириш мақсадида, унда бор-йўғи 350 киши қатнашганини айтишмоқда.

“Шуҳрат” (Слава) майдонида ўтказилган митингни “Ирода” (Воля) ҳаракати ва яна бир қатор жамоат ташкилотлари уюштирибди. Аввалига, митингчиларнинг мақсади “конституцион ҳуқуқлар ва эркинликларнинг ҳимоя қилиш” эди, аммо митинг давомида ҳукуматнинг уй-жой коммунал хизматлар соҳасидаги сиёсатидан тортиб, АвтоВаз заводининг модернизация қилиш соҳасидаги камчиликлари кўтарилган. Шундан кейин бош вазир Владимир Путиннинг истеъфоси талаб қилинган.

Митинг ташкилотчиларининг билдиришича, митингга вилоятнинг бошқа ҳудудларидан келаётганларнинг кўпчилиги милиция тарафидан ушлаб қолинган.