13 February 2010
21:51 -
Калининграддан кейин Иркутскда ҳам Путиннинг истеъфосини талаб қилдилар
Яқинда Калининградда 10 минг киши иштирокидаги митингда Россия президенти Владимир Путиннинг истеъфоси талаб қилинган эди. Россия ички ишлар вазирлиги норозилик чиқишларининг кўпайишига тайёр бўлиш кераклигини эълон қилгани ҳам маълум.
Бугун Иркутскдаги 2 минг кишилик митинг Байкал целлюлоза-қоғоз комбинатининг қайтадан иш бошлашига ва унинг орқасидан бойлик орттираётган оллигархларга ёрдам бераётгани учун Владимир Путиннинг истеъфога кетишини талаб қилди.
Иркутск ва Калининград аҳолининг зичлиги бўйича солиштириб бўлмайдиган даражада ҳар хил шаҳарлардир. Шу сабабли, Иркутскад 2 минг кишининг митингга чиқиши Калининграддан кўра таъсирлироқ бўлиши табиийдир.
Бу воқеалар кўрсатмоқдаки, собиқ СССР ҳудудларида диктатурага қарши иккинчи инқилоб пишиб етмоқда. Қайта қуриш номини олган биринчи инқилоб юқоридан, яъни раҳбариятдан туширилган бўлса, иккинчиси пастдан, оммадан чиқадиганга ўхшайди.