13 February 2010
04:30 - Президент Ислом Каримнинг Жанубий Кореяга сафари битди
Бу хақда хабар берган ЎзА Ислом Каримнинг Сеулдан ҳали учиб кетган-кетмагани ҳақида ҳеч нарса демайди. Аммо, у бугун “Korean Air” компанияси раиси Чо Янг Хо ва Корея Республикаси стратегия ва молия вазири Ю Жин Хионни алоҳида-алоҳида қабул қилгани айтилади.

“Korean Air” компаниясининг раиси Чо Янг Хо билан учрашув “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасини барпо этиш ва “Навоий” қитъалараро интермодал логистик марказини ривожлантиришда бу компаниянинг роли билан боғлиқлиги хабарда алоҳида таъкидланган.

Хабарга кўра, Ислом Каримнинг Жанубий Кореяга ташрифи бу мамлакат учун байрам сифатида ўтган эмиш. Бунинг исботи сифатида бир гуруҳ аввалдан тайёрланган корейс болаларнинг Ўзбекистон президентини кутиб олиш пайтида ўзбекча “Ассалому алейкум” дейишлари кўрсатилади.

Навоий вилоятидаги конларни русларнинг қўлига топшириб қўйган Ислом Карим энди “Навоий” қитъалараро интермодал логистик марказини корейслар қўлига топшириб қўяр экан, бунинг эвазига бир неча корейс боласини “Ассалому алейкум” дейишга ўргатиш корейслар учун қийин иш бўлмаган, албатта. Улар учун Ислом Карим атрофидаги мулозимларни сотиб олиш қимматроққа тушганини ҳам тахмин қилиш қийин эмас.