13 February 2010
02:51 -
Тошкентга келган АҚШ дипломати учрашувларни фуқаролар жамияти вакиларидан бошлади
АҚШ Давлат Котибининг Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Роберт Торчес Ўзбекистонга ташрифини фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашишдан бошлади. АҚШ элчилигидаги учрашувда Абдураҳмон Ташанов ва Суҳроб Исмоилов (“Эзгулик” жамияти бошқарув ҳайъати аъзолари) ҳамда Суръат Икромов (Ҳуқуқ ҳимоячиларининг ташаббус гуруҳи раҳбари) иштирок этди. Бир соатча давом этаган учрашувда сўз эркинлиги, инсон ҳуқуқлари, хусусан, сиёсий ҳуқуқлар ва бошқа бир қатор масалалар муҳокама қилинди.
Жаноб Роберт Торчес матбуот эркинлиги ва инсон ҳуқуқларига ҳукуматнинг муносабати хусусида саволлар берди. Абдураҳмон Ташанов сўз эркинлиги масаласини гапирар экан, нафақат мухолиф журналистлар, балки, ҳукуматнинг маддоҳлари бўлган журналистларга ҳам босим ортиб бораётганини сайтимизда ҳам берилган фактлар билан изоҳлаб берди. Ўзбекистонда сиёсий ислоҳотлар бўлиши кераклиги, лекин демократик мухолифат тан олинмас экан, ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмаслиги айтилди.
Инсон ҳуқуқларининг поймол қилинишига доир конкрет воқеалар, хусусан,Суръат Икромомв томонидан тафсилотлари билан тилга олинди.