12 February 2010
21:19 - Ҳуқуқий мақоми маълум бўлмаган фаоллар йиғилиши Бухоро ва Навоийда ҳам бўлиб ўтибди
10 февралда Тoшкeнт шaҳaр фaoллaрининг ҳуқуқий мақоми номаълум бўлган йиғилиши бўлиб ўтгани, ундa aсoсий эътибoр “Прeзидeнтимиз Ислoм Кaримoвнинг 2009 йилнинг aсoсий якунлaри вa 2010 йилдa Ўзбeкистoнни ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтиришнинг энг муҳим устувoр йўнaлишлaригa бaғишлaнгaн Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг мaжлисидaги мaърузaсидa бeлгилaнгaн вaзифaлaр ижрoсигa қaрaтилганини” хабар қилгандик.

Кутилганидек, бу каби йиғилишлар вилоятларда бошланди. Бугун Навоийда (вилоят ҳокими С.Ҳусенов раҳбарлигида) ва Бухорода (вилоят ҳокими Э.Шоисматов раҳбарлигида) шу вилоятлар фаолларининг йиғилиши бўлган. У еда кимлар сўзга чиққани, нималар гапиргани хабарларда айтилмайди. Вилоятларда иш зўр кетаётганини кўрсатувчи баландпарвоз, аммо абстакт рақамлар мухбир номидан келтирилади. Аҳолининг аҳволини кўрсатувчи рақамлар, масалан, ўртача ойлик, ишсизлик даражаси, қанча одам чет элларда ишлаб, оиласини боқаётгани ёки вилоятга қанча пул юбораётганини кўрсатиши мумкин бўлган рақамлар тилга ҳам олинмайди.

Иккала йиғилишда ҳам мамлакат бош вазирининг ўринбосари Э.Шоисматов сўзга чиққани айтилишидан тушунса бўладики, қўши вилоятлардаги икки йиғилиш жуда қисқа ва расмиятчилик учун ўтказилган.

Қолаверса, 10 февралдаги хабаримизда ҳам айтилганидек, ижрочилик органлари бўлмиш ҳокимиятлар бундай йиғилишларда эмас, маҳаллий Кенгашларда ҳисобот беришлари ва уларнинг фаолиятига қандайдир фаоллар эмас, аҳоли сайлаган депутатлар баҳо беришлари керак.