12 February 2010
18:29 -
Туркиянинг бош дипломати Қозоғистонда, уни Нурсултон Назарбой ҳам қабул қилди
Расмий ташриф билан Останага келган Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмет Давутўғлини бугун Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой қабул қилди. Улар 2009 йилда Қозоғистон президентининг Туркияга ташрифи пайтида имзоланган Туркия ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик ҳамкорлик шартномасининг бажарилиши ва икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни яна ҳам яхшилаш масалаларини муҳокама қилишган.
Бу ҳақда расмий хабар тарқатган Казинформ агентлигининг билдиришича, учрашув пайтида Қозоғистон фуқароларининг Туркияда ва Туркия фуқароларининг Қозоғистонда визасиз қолиш муддатини 1 ойдан 3 ойга узайтириш хусусида келишилган. Буга доир расмий ҳужжат шу йил май ойига режалаштирилган Туркия президенти Абдуллоҳ Гулнинг Қозоғистонга ташрифи пайтида имзоланади.
Учрашув пайтида Нурсултон Назарбойнинг таклифи билан тузилаётган “Турк тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгаши”нинг қароргоҳини Истанбулда қилиш, Қозоғистонда Турк Академияси очиш ҳақида келишишган.
Туркия Остонада ЕХҲТнинг саммитини ўтказиш масаласида ёрдамчи бўлиши таъкидланган.