11 February 2010
02:56 -
Умида Ахмедова жазодан озод қилинди
Бугун жиноят ишлари бўйича Миробод тумани суди Швейцария элчихонасининг гендер дастури бўйича молиялаштирилган фотожурналист Умида Ахемдованинг "Аëл ва эркак: тонгдан шомга қадар" номли суратлар тўплами ва "Бокиралик юки" ҳужжатли фильми устидан олиб борилган маҳкамани якунлади. Суд ҳукми эълон қилинди: Умида Ахмедова айбдор деб топилиб, Амнистия актига кўра жазодан озод қилинди. “Суд қандай жазо тайинлагина-ю, ундан озод иқлгани ҳукм матни олингач маълум бўлади” деди Умиданинг ўзи.
Эслатиб ўтамиз, Умида Ахмедовага нисбатан Миробод тумани прокуратураси томонидан ўтган йилнинг 13 майида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139-моддаси (Туҳмат) билан жиноят иши қўзғатилган ва теров ҳаракталари олиб борилган эди. Жиноят иши қўзғатишга Низомий номли Тошкент Педагогика Университетининг руҳшунослик кафедраси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги мониторинг маркази ҳамда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси хулосалари асос бўлган.
Умида Ахмедова (адиба Маъсума Ахмедованинг синглиси) Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Муроднинг қайни синглиси бўлиб, фотожурналист ва кинотасвирчи сифатида катта тажрибага эга. У қатор танлов ва фестиваллар совриндоридир.