30 January 2010
16:48 - Ўзбекистон теларадиокомпаниясида текшириш бормоқда, ўзгаришлар йўқ
Сайтимизда Ўзбекистон телерадикомпанияси Ёшлар телеканали мухбири Малоҳат Эшонқулованинг талаби билан комплекс текширувлар олиб борилаётгани, бир қанча молиявий қинғирликлар, маҳаллийчилик ва носоғлом муҳит ҳукм сураётган телевидениенинг тафтиш қилинаётганини ҳақида хабарлар берган эдик. Ҳозирда маълум бўлишича, компания тизимида бир қанча молиявий қонунбузарликлар ҳолати аниқланган.

Аммо яширин имзо билан таҳририятимизга жўнатилган бир неча мактублардаги маълумотларда чалкашликлар мавжудлиги ҳам маълум бўлди. Масалан, ёшлар телеканали бош директори Хайрулла Нуриддиновнинг ишдан олингани, ноҳақликларга қарши курашаётган журналист Малоҳат Эшонқулова ғалаба қозонаётгани нотўғри экан.

Малоҳат билан суҳбатлашган мухбирларимизга кўра, матбуотни чалғитиш мақсадида интернет сайтларига аноним имзолар билан ёлғон маълумотлар тарқатилмоқда. Бу чиқишларни тафтишчиларга тақдим этиб, ўзининг мухолифат сайтлари томонидан танқид қилинганидан “ҳимоя” ясашга уринаётган Хайрулла Нуриддинов ва унинг шотирлари лавозимидан ҳам бўшаган эмас.