29 January 2010
15:41 - Оренбургда чет эллик жиноятчилар сони ортмоқда, иккинчи ўринда юртдошларимиз
Бу вилоятда 2009 йил давомида чте эл фуқаролари томонидан 620 жиноят содир қилинган. Бу рақам ўтган йилга нисбатан 55 фоиз кўп. Миграция хизмати вилоят бўлимининг маълумотига кўра, ўтган йили чет элликлар томонидан содир этилган жиноятлар ҳамма жиноятларнинг 1,5 фоизини ташкил қилар экан. Уларнинг асосий қисми наркотиклар билан алоқадор.

Чет эллик жиноятчиларнинг 50 фоизи тожиклар бўлса, 1/3 қисмини ўзбеклар ташкил қилган. Чет элликлардан топилган норкотиклар умумий қўлга туширилган норкотикларнинг 36 фоизини ташкил қилмоқда, дейилади Regnum агентлигини расмий идораларга асосланиб тарқатган хабарида.

Демак, тожик ва ўзбеклар наркотикларни катта миқдорда бу ерга олитб келишади, маҳаллийлар уларни тарқатиш билан шуғулланишади.