27 January 2010
22:02 - Гаитида ўлганлар сони 150 минг, аммо бир одам 14 кундан кейин тирик топилди
АҚШлик аскарлар Гаитининг пойтахти Порт-о-Пренсанинг марказидага уйнинг вайроналари остидан бир тирик одамни қазиб олишган. 35 ёшли одам ҳеч қандай ярадор бўлмаган, аммо 2 ҳафтадан кейин ҳам тирик қолгани ҳаммани ҳайрон қолдирмоқда. У дарҳол касалхонага жўнатилган.

Ер қимирлаш қурбонларининг сони эса 150 мингдан ортиб кетди. Уй-жойсиз қолган оч-яланғоч ва ярадорларининг сони юз минглаб эканлиги айтилмоқда. Аҳвол шундай экан, Кубанинг лидери Фидел Кастро “АҚШ баҳона билан Гаитини босиб олди” деб бақириш-чақириш қилишини нормал мантиқ билан тушуниб бўмайди.