27 January 2010
20:20 -
Хитойда ит ва мушук гўшти ейишни тақиқлашмоқчи
Хитойнинг расмий Синхуа агентлигининг билдиришича ит ва мушук гўшти ёйишни тақиқловчи қонуннинг лойиҳаси тайёр бўлган. Лойиҳага кўра, бу қонунни бузган шахсларга 5 минг юан (тахминан $730) жарима солинади ёки улар 15 кунга қамалади. Қонунни бузган ширкатларга 10 мингдан 500 минггача жарима солиниши мумкин.
Ижтимоий Фанлар Академиясининг аъзоси Чань Цзюнянинг айтишича, мамлакатнинг баъзи минтақаларида ит ва мушук гўштини овқатга ишлатиш миллий анъаналар билан боғлиқ. Масалан, Хитойнинг жанубида ва Кореяда яшайдиган одамлар ит ва мушук гўшти одамнинг танасини, айниқса, қишда иссиқ тутишига ишонишар экан. Жанубий минтақадаги ит ва мушук гўштига ишқибозларнинг ресторани бир ойда 300000 юанлик овқат сотар экан. Шу сабабли, бу қонунни ҳаётга жорий қилишда қийинчиликлар чиқади. Аммо ҳаёт даражасининг ортиб бориши бу каби одатлардан воз кечишга имкон беради, дейди академик.
Бу лойиҳа керакли инстанциялардан ўтиб, мамлакат парламентида тасдиқлангунча бир неча йил ўтиши кутилмоқда.