26 January 2010
23:34 -
Ниҳоят, Дилмурод Саййид қариндошлари ва адвокат билан учраштирилди
Кеча, 25 январда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармасига қарашли 64/18-муассасада сақланаётган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Дилмурод Саййид онаси Ҳамида ая ва укаси Обид билан учраштирилди. Телефон орқали юзма-юз (ойна орқали) суҳбатда Дилмурод соғлиғининг яхши томонга ўзгараётгани, юқори идораларга бир қанча шикоятлар ёзгани, аммо уларнинг чиқарилмаётганини таъкидлаган. Унинг ҳимояси учун ҳаракат қилаётган барча ташкилот ва ҳуқуқ ҳимоячиларига миннатдорчилик билдириб, “Менинг олдимга адвокат киришини таъминланглар” деган.
Бугун унинг ёнига махсус ордер билан Тошкентдаги адвокатуралардан бирининг адвокати кириб чиқди, бироқ у матбуотга номини ошокр қилмасликни сўрамоқда. Адвокатнинг айтишича, журналистнинг соғлиғи яхши, ўзини бардам ҳис қилмоқда. Ўзига оид жиноят ишининг БМТнинг тегишли қўмитасига топширилганидан хурсанд ва халқаро ҳамжамиятнинг кўмаги билан озод қилинишига умид қилмоқда.