26 January 2010
18:20 -
“Эзгулик” мамлакатда инсон ҳуқуқлари вазиятига доир навбатдаги ҳисоботини эълон қилди, чет эллик дипломатларнинг иштирок этиш даражаси ҳаммани ҳайрон қолдирди
Кеча, 25 январда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти 2009 йилдаги инсон ҳуқуқлари вазиятига доир йиллик ҳисоботини эълон қилди. Бу ҳақда жамиятнинг бугун тарқатилган 3-сонли пресс-релизида баён қилинади. Шу муносабат билан ўтказилган тақдимот маросимида БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, АҚШ, Франция, Германия, Чехия, Швейцария сингари мамлакатларнинг дипломатик корпус вакиллари, АҚШнинг Миллий Демократик Институти Ўзбекистон бюроси раҳбарияти, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
“Эзгулик”нинг бу галги ҳисоботида мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлариннг камситилиши, фуқаролик жамияти вакиллари ҳамда сиёсий маҳбусларга муносабат, диний эркинликларнинг топталиши, бола ҳуқуқи ва қийноқлар масалаларига кенг ўрин берилган. Пресс-релизда айтилишча, А-4 форматда 36 бетни ташкил этувчи анчайин йирик тадқиқот-ҳисобот жамият фаолларининг олиб борган кузатув ва мониторинглари хулосалари натижасида юзага келган.
Жамият раиси Васила Иноятова Ўзбекистондаги мураккаб шароитда фаолият олиб бораётган ва ўз ҳисоботини эълон қилган “Эзгулик” жамиятига қарши шу кунларда уч маҳкамада судлар бораётганини ҳам алоҳида урғулади. Хусусан, ажнабий фуқаронинг куракда турмайдиган даъвоси асосида Шайхонтоҳур тумани суди қарори билан жамиятга 2 150 000 сўм жарима солингани, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига гўёки туҳмат қилгани учун расман кечирим сўраш мажбурияти қўйилганини айтди.
Жамият фаоллари билан мулоқотда бўлган мухбиримизга кўра, тақдимотда жамиятнинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича вакили Абдураҳмон Ташанов 2009 йилнинг Ўзбекистон ташқи ва ички сиёсатида мураккаб эврилишлар йили бўлгани, Андижон воқеаларидан сўнг демократик Ғарб ва жаҳон ҳамжамияти билан интеграциялашув фаоллашганига қарамай, мамлакатда инсон ҳуқуқлари вазияти ёмонлигича қолаётганини таъкидлаган. Ҳуқуқ ҳимоячилари аҳволнинг сиёсий ислоҳотларсиз ўзгармаслиги, бу борада дипломатлар ва халқаро ташкилотларнинг ўрни муҳимлигига урғу берган.
Бунинг устига, ниҳоят, ҳуқуқ ҳимоячилари “Бирлик” Партияси илгари сураётган санкция ва изоляциялар ўрнига мулоқот қилиш самарадорлиги хусусидаги фикрлари тан олинишга бошлагани қувонарли ҳолдир, дейди мухбиримиз.
“Ҳисоботдан ташқари бир қанча ҳуқуқ ҳимоячилари ва сиёсий маҳбсулар, фуқаролик жамияти вакиллари устидан очилган жиноий ишлар бўйича матриалларни муҳокама учун БМТнинг тегишли қўмиталарига тайёрлаб топширдик. Ҳозирда болалар меҳнати масаласи, қийноқлар бўйича мониторинглар олиб бормоқдамиз. Умуман, “Эзгулик” мамлакатда инсон ҳуқуқларининг яхшиланишига қонунлар, хайрихоҳ ташкилотларнинг кўмаги асосида бел боғлаган” деди жамият раиси Васила Иноятова. Ҳозирда номи бор-у, ўзи йўқ, хабарчилиг-у, йиғи-сиғидан нарига ўтмайдиган бошқа ҳуқуқ ҳимоячи жамиятлар фалаж бўлган даврда “Эзгулик”нинг бундай дадил қадами тарихий воқеадир.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, жуда обрўли халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар ҳам ҳали 2009 йил бўйича ҳисоботларини эълон қилишга улугурмадилар. “Эзгулик” жамияти буни биринчи бўлиб қилгани ва халқаро савияда ҳам етакчи ўринни эгаллаётгани олқишга сазовор воқеадир. “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат айнан шу сабабали Васила Иноятни муҳим ғалаба билан телефон орқали табриклади.
Маълумки, яқинда Қашқадарё мухолифатчилари “Бирлик” Партияси атрофида бирлашиб, Андижон воқеаларидан кейин биринчи марта демократларнинг йирик анжуманини Қарши шаҳрида “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Дайнов Ташанов раҳбарлигида ўтказишган эди. Мана энди “Эзгулик” жамияти ҳуқуқ ҳимоячилари ичида карвонбоши эканлигини намойиш қилди. Унинг ҳисобот тақдимоти йиғилишига шунча элчиликлар ва халқаро ташкилотлар вакилларининг келиши – мисли кўрилмаган ҳолдир.
Офарин дейиш керак эзгуликчиларга.
Пресс-релиз ва ҳисоботнинг тўлиқ матнини жамиятнинг расмий веб сайтида ўқийсиз - www.ezgulik.org