26 January 2010
17:44 -
Франция парламенти баҳорда ҳижобни тақиқламоқчи, мусулмонлар нима қилиши керак?
Times-Оnline сайтидаги хабарда ҳижобнинг тақиқланиши эмас, шу баҳорда Франция парламенти ҳижобни тақиқлаш-тақиқламаслик масаласини кўриб чиқиши айтилади. Франция президенти Саркозини бу хусусда айтган қатъий гаплари ва парламент бу масалага жиддий тайёрланаётганидан тахмин қилиш мумкинки, Франция парламенти жамоат жойларида, хусусан транспортда, университетларда ва мактабларда ҳижобни тақиқласа керак. Туркияда айнан шундай қилингани ҳам хабарда алоҳида урғуланади.
Аслида, мусулмонларнинг ўзи учун муҳим бўлган нарса - христиан мамлакатларида ҳижобнинг тақиқланиши эмас, мусулмон қоидаларига кўра ҳижобнинг қанчалик муҳимлигида.
Маълумки, ҳижоб исломнинг фарзларидан эмас. Исломнинг 5 фарзи бор. Ҳозир маълум бўлмоқдаки, ана шу фарзларни, масалан Қиблага қараб номоз қилиш фарзини ер юзининг асосий қисмида бажариб бўлмайди. Ер курраларига яқин жойларда кеча ёки кундуз жуда қисқа эканлигини ҳисобга олсак, у ерларда қуёш чиқишидан ботишигача 5 маҳал номоз ўқиш фарзини бажариш мантиқсиз бўлиб қолади. Яқинда одамлар фазона ўзлаштириб олишса, 5 маҳал номоз ўқиш мутлақо маъносини йўқотади.
Ҳозир мусулмонлар шу принципиал масалалар устида ўйлашлари, шу пайтгача Қуръони Каримни нотўғри тушуниб келганимизни тан олиб, фарзларнинг фақат биттаси, яъни иймонгина асосий эканлигини тан олишлари лозим. Буни тан олиш исломда буюк ислоҳот қилишдир. Бундан энди ҳеч ким қочиб қутилолмайди.
Исломнинг фарзлари ислоҳот эшигига келган пайтда, фарз бўлмаган ҳижоб билан овора бўлиш ножиддийликдир.