26 January 2010
14:22 - Степан Бандера Украина Қаҳрамони бўлди, Вали Қаюмхон Ота ва Боймирза Ҳайитлар Ўзбекистон Қаҳрамони бўлиши керак

Шу йил 20 январь куни Украина президенти Виктор Юшченко миллат олдидаги бурчини бажариб, украин милатчилари ҳаракатининг лидерларидан бири, Украина Миллатчилар Ташкилотининг раиси Степан Бандерага Украина Қаҳрамони унвони берди.

1909 йида туғилиб, 1959 йили КГБ агенти тарафидан ўлдирилган Степан Бандеранинг ўз юрти мустақиллиги учун олиб борган курашини тўғри баҳолаш осон иш эмас. Аммо, бир нарса аниқ – у бутун умри Украинани мустақил ва бирлашган давлат сифатида кўришни орзу қилди, бу орзусини амалага ошириш учун бутун умр курашди.

Биринчи Жаҳон Урушидан кейин Украинанинг ғарбий қисми Польша таркибига, шарқий қисми СССР таркибига кирди. 1929 йилда Ғарбий Украинада тузилган Украина Миллатчилар Ташкилотининг асосий фаолияти ўша пайтда украинлар тарафидан босқинчи ҳисобланадиган Польшага қарши қаратилган эди. Германия аввал Польша кейин Украинани ҳам босиб олгач, Украина Миллатчилар Ташкилоти ва унинг раиси Степан Бандера мустақиллик учун куршда немисларнинг ёрдамидан фойдаланишга ҳаракат қилдилар. Иккинчи Жаҳон Урушидан кейин уларнинг фаолияти СССРга қарши қаратилди, унинг асосий фаоллари ва лидери Ғарбий Германияда яшашди. Айнан шу ерда Степан Бандера КГБ агенти тарафидан отиб ўлдирилди.

Украина миллатчилари Юшченконинг қарорини олқишлашмоқда, аммо россияпарастлар ғазабланмоқда.

Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган Туркистон Легиони лидерларининг ҳаёти, кураш йўллари ва тақдирлари Степан Бандерага ўхшаб кетиши табиий. Уларнинг ҳам фаолиятни ўша кунларнинг реалликлари асосида баҳолаш керак. Шундай қилсакгина, уларнинг миллатимиз қаҳрамонлари эканлигини тўғри тушунамиз.

Ҳеч шубҳа йўқки, вақти келиб, Ўзбекистонда ҳақиқий ватанпарварларнинг ҳокимияти ўрнатилади, ва Туркистон Легионининг Вали Қаюмхон Ота, Боймирза Ҳайит каби етакчилари Ўзбекистон Қаҳрамони деб эълон қилинади.