26 January 2010
03:19 - Ироқда Саддам Ҳусайиннинг яқин қариндоши Кимёвий Али қатл этилди
Ўз вақтида Саддам Ҳусейиннинг ҳукуматида ички ишлар вазири бўлиб ишлаган Ҳасан Ал-Мажид курдларга қарши кимёвий қуро ишлатишга буйруқ бергани сабабли “Кимёвий Али” лақабини олган эди. Кейинчалик америкаликлар тарафидан ушланган бу одам турли шафқатсиз ишлари учун Ироқ суди тарафидан тўрт марта ўлим жазосига маҳкум қилинганди. Охиргиси бир ҳафтача олдин.

У 1990 йилнинг охирида Қувайтни босиб олиш операциясига ҳам раҳбарлик қилган ва Ироқнинг Саддамия номли вилоятига айлантирилган бу ўлканинг губернатори этиб тайинланганди. Ҳамма унинг ўта шафқатсиз одам бўлганини гапирар эди.

Reuters агентлигининг хабарига кўра, кеча Ҳасан Ал-Мажид қатл этилган.