25 January 2010
20:15 - Ўзбек шахматчилари Ҳиндистондаги турнирда ғалаба қозонишмади, аммо юқори ўринларни эгаллашди
20 январдаги хабаримизда, ЎзАга асосланиб, Ҳиндистоннинг пойтахтида 300 спортчининг иштирокида ўтаётган “Parsvnath International” халқаро шахмат турнирида мамлакатимиз спортчилари яхши натижаларга эришаётганини билдиргандик. Яна ўша манбадан маълум бўлишича, гроссмейстерларимиз Саидали Йўлдошев, Марат Жумаев ва халқаро тоифадаги спорт устаси Нафиса Мўминова мусобақани кучлилар қаторида якунлашган.

Хабарга кўра, Саидали Йўлдошев 11 имкониятдан 8,5 очко тўплаб совриндорлардан ярим очко орқада қолибди. Яъни у тўртинчи ўринни эгаллаган кўринади. 8 очко олган Марат Жумаев нечанчи ўрини олгани хабарда айтилмайди ҳам. Нафиса Мўминова ҳам 11 имкониятдан 8 очко олгани айтилади, холос.

Бу уч спортчи Ҳиндистонда бошланаётган яна бир халқаро турнир - “Chennai open - 2010” мусобақасида қатнашишар экан.