25 January 2010
14:50 - Қрим татарлари Тимошенкога овоз беришмоқчи
Қрим татар халқининг Мажлиси ўз миллатдошларини Украинадаги президент сайловнинг иккинчи турида Юлия Тимошенкога овоз беришга чақирди, дейилади УНИАН агентлигининг хабарида.

22 январь куни ўтказилган Мажлиснинг кенгайтирилган йиғилишида бундай қарор бир овоздан қабул қилинган. Мажлиснинг баёнотида фақат Юлия Тимошенко раҳбарлигида “Украинанинг демократик ривожланиши ва инсон ҳақ-ҳуқуқларининг ҳурмат қилиниши учун шароит яратилиши мумкин”, дейилади.

2009 йил 5 декабрдаги хабаримизда Қрим-татар халқининг Мажлиси Симферополда иш бошлагани бўйича комментарий бериб, қрим-татарлари келаётган президент сайловида Юшченко ва Тимошенко ўртасида “ўт ичида” қолишларини билдиргандик. Улар шу пайтгача сўзсиз Юшченкони қўллаб-қувватлашар эди. Юшченконинг иккинчи турга чиқмагани қрим татарларини “ўт ичидан” олиб чиққандек кўринади, аммо уларнинг муаммолари, минг афсуски, бу билан битмайди.