19 January 2010
02:20 -
Ислом Карим ўз шефининг ўринбосарини қабул қилди
Бугун тарқатилган расмий хабарда Ўзбекистон президенти Ислом Карим Оқсаройда Россия бош вазирининг биринчи ўринбосари Игорь Шуваловни қабул қилгани билдирилади. Учрашув чоғида икки томмоннни қизиқтирадиган масалалар тилга олинганини айтувчи ўта қисқа хабарда ҳеч қандай тафсилий маълумот йўқ. Ислом Карим ва Игорь Шуваловнинг алоҳида-алоҳида тушган расмларигина берилгани ҳам диққатга сазовор.
Тахмин қилиш мумкинки, бу учрашув Ислом Каримнинг яқинда Москвага қиладиган сафарига тайёргарчилик доирасида ўтказилган.
Тахмин қилиш мумкинки, бу учрашув Ислом Каримнинг яқинда Москвага қиладиган сафарига тайёргарчилик доирасида ўтказилган.