15 January 2010
23:21 - Нишон тумани прокурори Мўмин Ризаев 10,3 йилга қамалди
Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти суди томонидан вилоятнинг Нишон тумани прокурори Мўмин Ризаев ва унинг ёрдамчиси порахўрлика айбланиб, 10 йил-у 3 ойга озодликдан маҳрум этилди. Туман прокурори ва унинг ёрдамчиси Талимаржон шаҳарчасида яшовчи фуқародан 10 000 АҚШ доллари олаётганида вилоят МХХ бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинган.