14 January 2010
04:44 -
Пастдарғомлик солиқчи Акбар Исломовга пора олиш айби ҳам юкланди
30 декабр кунги хабарларимизда маҳаллий коррупцияга қарши курашган Пастдарғом тумани давлат Солиқ инспекцияси катта нозири Акбар Исломовнинг газета орқали туҳмат уюштириш ва ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбланиб, қамоқа олинганини маълум қилгандик. Бугун солиқчига нисбатан порахўрлик айби ҳам илгари сурилди. Тумандаги “Наврўзтепа” фермер хўжалиги ишчиси прокуратурага ариза бериб, солиқчи уч йил муқаддам ундан 100 минг сўм миқдорида пора сўраганини билдирган. Энди солиқчининг гарданидаги айбловлар учтага етди.
Эслатиб ўтамиз, солиқ инспектори бўлган Акбар Исломовни ҳимоя қилиб, “Эзгулик” жамияти ўтган йилнинг 27 июлида “Одамлар давлат ҳокимиятидан нега норози?”, “Ҳуррият” газетаси эса 12 августда “Солиқчи нега айбдорга айланди?” номли мақола берган. Натижада “Ҳуррият” мухбири Аъзам Рустам ва солиқчига жиноят иши қўзғатилиб, газета муҳаррири Абдурасул Жумақулов ишдан олинди.
Самарқандлик журналистлардан бирининг таъкидлашича, солиқчи ва мухбир қарши курашган коррупцион гуруҳларга раҳбарлик қилган шахслардан бири Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёевнин қайноғаси эмиш. Ҳукумат раҳбари вилоятдаги мажлислардан бирида коррупцияга қарши курашган солиқчи ва уни ҳимоя қилган журналистни қамаб қўйиш ҳақида очиқдан-очиқ кўрсатма берган. Афсуски, бу иддаога Мирзиёевнинг пастдарғомликларга куёв эканидан бошқа тўла исбот йўқ.