12 January 2010
13:50 - Туркия бош вазири Ражаб Эрдўғон Москвага келмоқда, мақсад икки курсида ўтириш
Туркия ҳукуматининг расмийлари Ражаб Эрдўғон Москвага Россия бош вазири Владимир Путиннинг таклифи билан икки кунга келаётгани, бу ерда Путиндан ташқари президент Дмитрий Медведев билан учрашиш ҳам режалаштирилганини айтмоқдалар. Музокараларнинг марказида иқтисодий масалалар туради, деб ҳам гапирилмоқда. Тахмин қилиш мумкинки, асосий масала Европага Россиянинг табиий газини ташийдиган “Жанубий Оқим” газқувури бўлади.

Маълумки, Европа газ масаласида Россияга боғликликдан қутулиш учун Набуко газқувурини қурмоқчи, унинг катта қисми Туркиядан ўтади, демак, унда Туркиянинг роли катта. Бундай бўлишини истамаган Россия “Жанубий Оқим” газқувури лойиҳасини ўртага ташлади. Бу қувурнинг катта бир қисми Туркиянинг территориал сувларидан ўтади. Демак, Туркиянинг бу лойиҳада ҳам роли катта.

Икки лойиҳа эса бир-бири билан рақобат қилади. Ростдан ҳам Туркия икки курсида ўтирмоқчи.