12 January 2010
01:08 -
Сенатор Жон МакКейн Гуржистонга келди, миллий қаҳрамон бўлди
Бугун АҚШ сенатори, охирги президент сайловида Республикачилар Партиясидан номзод бўлган Жон МаКейн Гуржистонга келди. Америкалик меҳмон билан Батумида учрашган президент Михаил Саакашвили унга “Миллий Қаҳрамон” унвони берди, деб хабар беради Грузия-Online агентлиги.
Бу муносабат билан уюштирилган тантанали маросимда Михаил Саакашвили шундай деди: “Сенатор русларнинг агрессияси пайтида бизни қўллаб-қувватлаган биринчи инсон бўлди ва ТВ орқали бизни тажовускорлардан ҳимоя қилди. Бунинг учун мардлик керак эди. Унинг турмуш ўртоғи ўша кунларда Гуржистонга келди ва одамларимизга ёрдам берди. МакКейн ўз фаолияти билан душманнинг юзлаб танкларини тўхтатди. Ўзнинг сайлов олди кампаниясини ташлаб, биз билан охиригача бўлди, бизга содиқлиги хусусида қасамёд қилган баъзилардек буталар орқасига яширинмади.”
Гуржистон президенти “аввал қасам ичиб, кейин буталар орқасига яширинганлар” деганда, биринчи навбатда, Украина бош вазири Юлия Тимошенкони назарда тутмоқда эди, дейди мухбиримиз.