07 January 2010
12:20 -
Йеменда аҳвол жиддий: Ташқи ишлар вазирлиги АҚШни огоҳлантирди
АҚШнинг Делта ширкатига оид Амстердам-Детройт учоғини портлатишга ҳаракат қилган ўлимчи-террорист Умар Муталлиб Ал-Қоиданинг Йемендаги ташкилоти билан боғликлиги маълум бўлгандан кейин, АҚШ бу мамлакатда антитеррор урушининг учинчи фронтини очишга тайёраланаётганга ўхшайди деб айнан бизнинг сайтимиз фикр билдирганди. Йемен Ташқи ишлар вазири Абу-Бакр аль-Кирбининг баёноти бу фикримизни тасдиқлайди.
АҚШнинг бу мамлакатга бўлган қизиқиши ортиб бооришидан хавотирга тушган йеменлик вазир америкаликларни ўз мамлакатининг ички ишларига тўғридан-тўғри аралашмасликка чақирди ва огоҳлантирди. “Чет эл қўшинларининг Йемен ҳудудларида бўлиши жуда ҳассос масаладир. Аминманки, АҚШ ва унинг иттифоқчилари Ироқ, Афғонистон ва Покистондаги воқеалардан тўғри хулоса қилганлар – тўғридан-тўғри ички ишга аралашиш вазиятни яна ҳам мураккаблаштиради. Биз ҳарбий инструкторларни жон-дилимиз билан қабул қиламиз, аммо Ғарб қўшинларининг интервенцияси ҳамма нарсани бузади”, дебди у баёнотида.
Лекин мавжуд вазиятда АҚШ ва иттифоқчиларининг бошқа йўли йўққа ўхшайди. Антитеррор урушининг ютқазилиши Ғарбнинг келажагига жиддий ўлчовда салбий таъсир кўрсатиши муқаррар. Демак, урушни ютиш учун АҚШ қўшинларининг Йеменга кириш керак бўлса, шундай қилинади. Йемен буни истаса-истамаса.