07 January 2010
05:15 -
Ҳам Хиросима ҳам Нагасакидаги атом бомбалашларнинг ягона шоҳиди ўлди
Жаҳон агентликларининг хабаридан билинишича, АҚШ Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомбаси ташлаган пайтларда шу шаҳарларда бўлган 93 ёшли Цутому Ямагучи (Tsutomu Yamaguchi) 4 январда ошқозон саратони касаллигидан ўлди.
Маълум бўлишича, аслида Нагасакида яшайдиган Цутому Ямагучи ўзи ишлайдиган ширкатнинг ишлари билан Хиросимага келган ва 1945 йил 6 авгусда бу шаҳарга биринчи атом бомбаси ташланганда шу ерда бўлган. У эпицентрадн узоқда бўлгани учун омон қолган, аммо танасининг портлаш тарафга ўгирилган қисми куйган, ва таббий, у радиация таъсири остига тушган.
Цутому Ямагучи 9 август куни Нагасакига қайтиб келган куни бу ерга иккинчи атом бомбаси ташланган. Унинг бахтига портлашнинг эпицентри ундан узоқроқда бўлган, аммо у яна радиация оқимидан ўз улушини олган, ҳалок бўлган яқинларини қидириш пайтида ҳам хатарли зоналарда мажбуран қолган.
Цутому Ямагучи иккала портлашни бошидан кечирди деб ҳукумат тарафидан тан олинган ягона киши экан. Маълумки, портлаш кунлари Хиросимада 140 минг, Нагасакида 74 минг одам ҳалок бўлган эди.
Кейинчалик радиацион зарба оқибатида узоқ яшамасдан ўлганлар сони бундан ҳам кўп. Цутому Ямагучи бахтли инсон экан, узоқ йиллар яшабди. Шу ёшда айтилаётган касалликдан ўлишини табиий ўлим деб ҳисоблаш мумкин.