05 January 2010
11:56 - “Пахтакор” ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг ўйинчиси Азиз Хаитов вафот этди
Оғир ва қисқа давом этган касалликдан кейин, шу йил 3 январда футболчи Азиз Ҳаитов вафот этгани “Пахтакор” жамоасининг матбуот котибияти тарқатган хабардан маълум бўлди. 1989 йил 4 февралда туғилган Азиз 23 дан 24-чи декабрга ўтадиган кечаси ўзини ёмон ҳис қилгач, Тез ёрдам машинаси чақирилган ва у касалхонага ётқизилган экан. Докторларнинг диагнози – геморрагик инсульт ва мияга қон қуйилиши. Кома ҳолидаги касални тузатиш имкони бўлмаган. У Паркентдаги қабристонда тупроққа берилди.

Азиз Ҳаитов 2008 йилда мамлакат ёшлар терма жамоасининг таркибида Осиё чемпионатида иштирок этган, аммо травма олиб, ўзини тўла намоён этолмаган эди. Травма сабабли у Ўзбекистон чемпионатида 2009 йилнинг иккинчи ярмидан ўйнашга бошлади. Кўпроқ “Пахтакор”нинг дублёрлари сафида майдонга чиқди, асосий таркибда "Соғдиёна" и "Бухоро" билан ўйнади.