03 January 2010
17:34 - Итлар онкологик касалликларни ҳиддидан сеза олар экан
Австралиялик олимлар ўтказган тадқиқотларнинг натижалари кўрсатишича, итлар онкологик касалликларни ҳидидан била олиш қобилиятига эга. Итлар касалликнинг бошланишини 97 фоиз ҳолда аниқлаб беришган. Итларнинг ўта нозик ҳид сезиш туйғуси саратон туфайли чиришга бошлаган ҳужайраларнинг ҳидини фарқ қилар экан.

Онкологик касалликларга қарши кураш бўйича Австралия Кенгашининг раҳбари Ян Олвернинг айтишича, итлар ўпка ва оналар маммасидаги саратон касаллигини ҳеч бир хатосиз аниқлашади. // Эхо Москвы