02 January 2010
05:27 -
Эрон президенти Тожикистонга келмоқда
Эрон президенти Маҳмуд Аҳмединажод икки кунлик расмий ташриф билан Тожикистонга келади. 4 январь куни Душанбега келадиган меҳмон биринчи куниёқ аввал Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан яккама-якка кўришади. Кейин икки мамлакатнинг ҳайъатлари музокаралар олиб боришади. Музокаралар иқтисод, энергетика, коммуникация ва қишлоқ хўжалигига оид соҳаларда ҳомкорлик хусусида бўлади. Бир қатор икки тарафлама ҳужжатлар имзоланиши ҳам кутилмоқда. // Азия-Плюс