02 January 2010
13:10 -
Бу дунёга нима бўлди ўзи: 14 ёшли қиз онаси ва ўгай отасидан қутилиш учун қотиллар ёллапти
Туркияда чиқадиган «Миллиёт» газетасидаги мақоладан маълум бўлишича, ота-онаси ўзи истаганча эркин ҳаёт кечиришга йўл бермаётганидан норози бўлган 14 ёшли қиз 1500 долларга қотил ёллаб, улардан қутилмоқчи бўлибди. Бу қиз ўзининг 19 ёшли Исаев (фамилиясига қараганда, собиқ СССРдан келганларнинг фарзанди бўлса керак) исмли ўртоғига 1500 доллар пул ваъда бериб, ота-онасини ўлдиришни сўрабди. Исаев 16 ёшли яна бир йигит билан қўлларига болта ва пичоқ олиб, кечаси бу оиланинг уйига келишибди ва эшикни очган бечора онани дарҳол пичоқлашибди. Шовқинни эшитиб югуриб келган ўгай ота болталанибди.
Қўшнилар ҳам шовқинни эшитиб полиция чақиришибди. Она «Тез ёрдам» машинасида ўлибди, ўгай ота қутқарилибди. Тасодифни қаранг-ки, у Исаевни танир экан, шу сабабли, тезда қотиллар ва қиз ушланибди.
Маълум бўлишича, қотил ёллаган қизнинг пули ҳам бўлмаган, у пулни ўгай отасининг пулларидан олиб беришни режалаштирган экан.