01 January 2010
05:50 -
Янги йил кириши олдидан Ўзбекистон президенти ўзбек халқи олдида “алжи бо, алжи да ва алжи то” қилди
Энг қизиқ жойи, Ислом Карим янги йил олдидан ўзбек халқига мурожаат қилар экан, асосий уруғуни гўёки Ўзбекистонга етиб келмаган, аммо дунёда жавлон ураётган иқтисодий инқирозга берди. Шундан ҳам тушунса бўладики, инқироз мавжуд ҳукуматнинг ҳам бўғизидан олишга бошлади, режимбошимиз талваса ичида.
Президент мурожаатининг қолган қисми баландапарвоз сўзлар, яъни ўзбек халқининг яқин орада коммунизмда, э.. кечирасиз, фаровонликда яшаши хусусидаги лофлардан иборат бўлиб, Совет замонидаги бир латифани эслатади.
КПССнинг раҳабари Леонид Брежнев Хитойга расмий ташриф буюриб, аэропортдаёқ нутқ сўзлабди.
Азиз хитойлик дўстларим, деб сўз бошлаган Брежнев таржимоннинг таржимасини кутибди. Таржимон “Алжи бо” дебди. Бундан кейин Брежнев қанчалик узундан-узун баландпарвоз сўзлар айтмасин, таржимон уларни бир оғиз “Алжи да” дея таржима қилибди. Брежнев нутқини тугатиб, СССР-Хитой абадий дўстлиги давом этишини айтса, таржимон “Алжи то” деб таржима қилибди.
Резиденциясига жойлашгандан кейин, Брежнев ўзининг Хитойдаги элчисидан сўрабди: “Хитой тили шунчалик мукаммалмики, бутун нутқимни бир неча жумла билан таржима қилишди” деса, элчи жавоб берибди: “Алжи бо” дегани хитойчасига “алжирашни бошлади”, дегани, “Алжи да” – “алжирашни давом эттирмоқда”, “Алжи то” эса алжирашни тугатди, дегани.
Шунга қиёс қилиб айтиш мумкинки, янги йил кириш олдидан Ислом Карим ўзбек халқ олдида “алжи бо, алжи да ва алжи то” қилди. Нутқда бошқа ҳеч нарса йўқ эди.