30 December 2009
14:18 - Диктаторликларга инқироз кечроқ келади: Венесуэла иқтисоди тушишга бошлади, Ўзбекистондачи?
Венесуэла Марказий Банки сўнги беш йил ичида биринчи марта мамлакатнинг иқтисоди тушишга бошлаганини билдирди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида. Бу тушиш жорийдаги йил учун 2,9 фоиз бўлибди.

Ваҳоланки, дунёнинг энг кучли мамлакатларида ўтган йили иқтисод жиддий ўлчовда тушишга бошлаган бир вақтда, Венесуэланинг иқтисоди 4,8 фоизга ортган эди.

Ўзбекистон ҳукумати ҳам бутун дунёнинг иқтисоди тушаётган пайтда мамлакат иқтисодининг юксалиши билан мақтаниб келмоқда. Ҳамма нарса тўла давлат назорати остида бўлган диктаторликларга инқироз ҳам ўсиш ҳам кечроқ келиши ҳақидаги тезисдан келиб чиқилса, Ўзбекисоннинг оғир кунлари ҳали олдинда кўринади.