24 December 2009
03:49 - “Карвон” бозори маъмуриятига 35 миллиард сўм миқдорида талон-тарожлик қўйилмоқда
Бугун жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани суди “Карвон” бозори маъмурларига нисбатан тергов даврида эҳтиёт чораси қўллаш масаласини ҳал қилди. Аввалги хабарларимизда бозорнинг 15 нафар мулозими ҳибсга олингани ҳавимда айтгандик. Бугунги судда уларнинг 12 нафари муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат ва муайян миқдордаги гаров пуллари эвазига очиққа чиқарилди. Бозор бошқаруви раиси Нодир Раҳматов, унинг ўрибосари Равшан Раҳимов ҳамда юрист Одил Каримовлар қамоққа олинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бозор маъмурияти давлатнинг 35 миллиард сўмдан ортиқ маблағларини талон-тарож қилган. Ҳозирда уларга нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг талон-тарожлик, мансаб ваколатини суистеъмол қилиш ва ноқонуний даромадларни легаллаштиришга оид бир неча моддалари билан тергов ҳаракатлари бормоқда.