24 December 2009
03:18 -
Афғонистонда дув-дув гап: миршаблар тасодифан мамлакат парламенти аъзосини отиб ўлдирдилар
Бу мамлакатнинг шимолидаги Боғлон вилоятида полиция мамлакат парламенти аъзоси Муҳаммад Юсуф Шириноғани ва унинг ўғлини отиб ўлдришгани бутун дунёда хабар бўлди.
Хабарларда айтилишича, маҳаллий полиция ислом жангариларига ов қиларкан, ўша ердан Муҳаммад Юсуф Шириноға ва унинг ўғли бўлган автомобиль ўтибди. Полиция унинг машинасини текшириш учун тўхтатмоқчи бўлган экан, машина тўхтамабди. Шундан кейин, полиция ўқ отишга мажбур бўлибди, натижада Муҳаммад Юсуф Шириноға ва унинг ўғли ҳалок бўлибди. Мамлакат президенти Ҳамид Карзай бу ҳодисани ҳар тарафлама текшириш хусусида буйруқ берибди. Парламент аъзосининг шу машинада бўлган юристи ва қўриқчисига ҳеч нарса бўлмабди.
Уруш бўлаётган Афғонистондаги бу ҳодиса оддий бахтсизликми ёки сиёсатчининг қасддан ўлдирилишими? Бу саволга ҳеч қачон жавоб берилмаса керак.