22 December 2009
12:12 - Дмитрий Медведав Ашхободга, Сергей Лавров Тошкентга келди
Кеча кеч соатларда Россия президенти Дмитирий Медведев ишчи ташриф билан Туркманистон пойтахти Ашхободга келди. Русларнинг ИТАР-ТАСС агентлиги, шубҳасиз, Кремлнинг рухсати билан, билдиришича, Россия ва Туркманистон президентлари бир қатор халқаро масалаларни, хусусан, Афғонистондаги вазиятни муҳокама қиладилар. Кремль эълон қилишга рухсат бермаган бўлса ҳам, тушуниш мумкинки, Туркманистон газини Россия орқали Европага тишиш масаласи ҳам муҳокама қилинади.

Айни соатларда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тошкентга келди. У президент Ислом Карим ва ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан учрашиб, Афғонистон масаласида АҚШ ва НАТОга қайси йўналишда ёрдам бериш кўрсатмалар берса керак.