21 December 2009
03:22 -
Туркманистон билан махбусларни айирбошлаш хусусида имзоланган шартнома Ўзбекистон тарафидан ратификация қилинди
Маълумки, бу шартнома шу йил 25 февралда Тошкентда Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари тарафидан имзоланган, 12 августда Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси, 4 декабрда Сенати тарафидан тасдиқланганди. Gazeta.uz сайтининг хабарида билдирилишича, ушбу шартномани ратификация қилувчи қарорни 17 декабрда Ўзбекистон президенти Ислом Карим имзолади. Шартнома Туркманистон тарафидан ратификация қилиб қилинмагани айтилмайди.
Шартнома кучга кирса, бир мамлакатнинг фуқароси иккинчи мамлакатда жиноят содир этиб, ўша мамлакат суди тарафидан озодликдан маҳрум этилган ҳолда, уни ўз мамлакатига жўнатиш ва қамоқ муддатини ўз мамлакатида ўтишига имкон пайдо бўлади.