21 December 2009
02:24 -
Эрон расмийлари қамоқда уч мухолифатчи ўлдирилганини тан олишди
Шу йил 12 июнда бўлиб ўтган президент сайловларидан кейин норозилик намойишларида иштирок этган кўплаб мухолифат тарафдорлари ҳибсга олинганди. Ҳукумат шу пайтгача уларнинг бир қисми ўлдирилганини тан олмас эди. Associated Press агентлигининг хабарига кўра, бугун Эрон ҳукуматининг расмийлари қамоқда қийноқлар остида камида уч мухолифат фаоли ўлдирилганини биринчи марта тан олдилар. Улар калтаклаб ўлдирилган экан.
Полиция шу пайтгача уларнинг ўлимини сабаби минингит касаллиги, деб келарди. Аммо шаҳар суди кутимаганда адолатли қарор чиқариб, уч киши калтакланиш натижасида ўлганини эътироф этди ва Теҳрондаги қамоқхонанинг 12 ходимига қарши турли айбномалар қўйди. Хусусан, 3 киши одам ўлдиришда айбланмоқда.
Мухолифат эса, камида 72 киши ўлдирилганини, ҳукумат қотилликнинг ижрочиларидан баъзиларинигина жазолаб, уларга буйруқ берган юқори лавозимли ўз мулозимларини панага олишга ҳаракат қилаётганини урғуламоқда.