19 December 2009
15:45 - Туркиянинг пойтахтида ўзбек ресторанлари
Анқарада бир неча ўзбек ресторани бор. Уларнинг энг машҳури - “Samarkand sofrasi” (Самарқанд дастурхони) номли ресторан шаҳарнинг Улус туманидаги тарихий Анқара қалъасида жойлашган. Бирваракайига 100 га яқин хўрандаги хизмат қилоладиган рестораннинг менюсида ҳар доим ўзбек палови, мантиси, кабоби, сомсаси каби овқатлар бор.

Рестораннинг эгаси Тўражон ака асли қашқадарёлик. Унинг Ўзбекистондан чиқиб кетиб, бу мамлакатда яшаётганига 10 йилдан ошди. Ошпазлар ҳам асосан сўнги йилларда Ўзбекистондан турли сабаблар билан чиқиб кетган ўзбеклардан.

Анқара қалъаси туристлар говжум бўлган тарихий маскан. Шу сабабли бу ресторан ўзбек таомлари билан фақат анқараликларни эмас, Туркиянинг ҳар бр бурчаги ва бошқа мамлакатлардан келган одамларни таништиради, дастурхонимизнинг бойлиги ва гўзаллигини намойиш қилади.

Шу жойнинг ўзида “Ўзбек сўфраси”, “Қирғиз сўфраси” номли яна икки ресторан бор. // Нарзулла Аҳмад, Анқара