18 December 2009
02:50 - Ҳуқуқ ҳимоячиси Норбой Холжигитов ҳам сангородга келтирилди, унинг аҳволи яхши эмас
Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/51-муассасада сақланаётган ҳуқуқ ҳимоячиси ва “Бирлик” фаоли Норбой Холжигитов соғлиғи оғирлашгани боис Тошкентдаги 64/18-муассаса (сангородок)га олиб келинди.

Маълум бўлишича, Норбой Холжигитов қонидаги қанд миқдори яна ошган, оёқ-қўллари оғриғига чидай олмаяпти, тишлари бутунлай тўкилиб бўлган. Бугун пойтахтга келган унинг ўғли Ҳаётулло илк ёрдам сифатида сунъий танглай тиш (протез) ясатишни режалаштирган. Молиявий қийинчиликлар гирдобида қолган хонадонга ҳозирча ҳеч ким амалий ёрдам беришни истамаяпти.