18 December 2009
01:57 -
Сангородда карантин: журналист Дилмурод Саййиднинг ҳимоячилари у билан учраша олмаяпти
Бугун “Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййид билан учрашиш мақсадида “сангород” деб танилган Тошкентдаги 64/18-муассасага борган унинг ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов турма маъмуриятининг қаттиқ қаршилигига дуч келди. Гўё, ҳозирда сангородда карантин, ҳеч ким билан учрашиш мумкин эмас эмиш. Ҳолбуки, муассаса олдида маҳбуслар билан учрашиш учун келган кишиларнинг барчаси ишларини битириб кетишмоқда. Афтидан, муассаса маъмурияти журналистни унинг ҳимоячилари билан учраштирмоқчи эмас. Бу хусусда “Эзгулик” яна Тошкент шаҳар махсус прокурори ва ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармасига шикоят қилди.