17 December 2009
12:05 -
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири бугун Вашингтонга келади
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидан олинган маълумотга асосланиб, ББС радиосининг хабарларида билдирилишича, мамлакатимизнинг бош дипломати Владимир Норов бугун АҚШ пойтахти Вашингтонга келади. Унинг кимлар билан учрашиши билдирилмаган, вазирлик расмийлари бу ҳақдаги саволларга жавоб беришмапти.
Андижон воқеаларидан кейин ЕИ ва АҚШ Ўзбекистон режими билан алоқаларни феълан тўхтатиб қўйганини ҳамма билади. Яна маълумки, Ғарбнинг бундай сиёсати сезиларли натижа бермади, Ислом Карим ўз халқига нисбатан репресив сиёсатини юмшатиш ҳақида сигналлар бермади. Ваҳоланки, шундай бўлиши аввалдан маълум эди. Буни тарихий мисоллар ҳам айтиб турибди.
Масалан, АҚШ ўз бурни остидаги Кубага 50 йил ўйлаб топиш мумкин бўлган ҳар қандай санкцияларни киритишига қармасдан, Кастро режимига таъсир қилолмади. Ғарбнинг Ироқ, Шимолий Корея ва Ливияга қарши киритган санкциялари ва бу тўрт мамлаатни дунёдан изоляция қилиш сиёсати ҳам натижа бермаганини эслаш лозим.
Айнан шу фикрлардан келиб чиққан “Бирлик” Партияси ЕИга мурожаат қилиб, Ўзбекистонга қарши босим ўтказишни мамлакатимизни Ғарб структураларига интеграция қилиш билан бирга олиб бориш самаралироқ эканлигини билдирди ва шундай қилишга чақирди. Хусусан, “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлат ва раис ўринбосари Пўлат Охун бу ҳақда ЕИнинг Ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича Бош комиссари Хавьер Соланага ҳам мактуб ёздилар.
“Бирлик”дан бошқа турли мухолиф гуруҳлар ЕИга мурожаат қилиб, бутунлай тескари талабни, яъни Ўзбекистонга қарши кўпроқ санкциялар киритиш ва уни дунёдан изоляция қилиш талабини олға сурдилар. Бу мурожаатларнинг биронтасига ЕИнинг расмий доираларидан на жавоб бўлди, на мурожаатлар ҳисобга олинди.
Фақатгина “Бирлик”нинг мактуби ва чақириғига жавоб берилди. Хавьер Солананинг бош маслаҳатчиси Энрика Мора Абдураҳим Пўлатга мактуб учун миннатдорчилик изҳор этиб хат ёзган ва ЕИнинг Марказий Оиё ва Кавказ бўйича комиссари Пьер Морелга “Бирлик” раҳбарлари билан учрашиш топшириғи Солананинг ўзи тарафидан берилганини билдирганди (қаранг: “Ҳаракат” агентлигининг 2007 йил 11 февраль хабари - шу сайтда).
ЕИ айнан “Бирлик”нинг чақириқларига жавобан Ўзбекистон билан алоқаларни тиклашга бошлаганидан кейин, мамлакатимзда сиёсий муҳит юмшади. Масалан, бир қатор сиёсий маҳбуслар озод қилинди ва ҳозир ҳам қилинмоқда.
Энди АҚШ ҳам шу йўлдан кетишга бошлаб, Владимир Норовни Вашингтонга чақиргани мақтовга сазовордир. Аввалдан айтиш мумкин, Владимир Норовнинг сафари давомида асосан НАТО ва АҚШнинг Афғонистондаги урушига ўзбеклар қандай ёрдам бериш мумкинлиги билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади. Америка расмийлари номигагина инсон ҳақлари ва демократия сўзларини у ер бу ерда эслатиб ўтишади.
Аммо, шуни тушуниш керакки, Ўзбекистоннинг Ғарб дунёси билан ҳар қандай алоқаси мамлакатимизга, биров истаса-истамаса, демократия шамолларини олиб киради. Ундан фойдаланиб, Ўзбекистонда демократик жараёнларни тезлаштириш ўзбек демократларининг вазифасидир. Бу вазифани улар учун ҳач ким бажармайди.