16 December 2009
03:38 - Германияда ҳар бир еттинчи одам қашшоқлик чегарасида яшайди, қани энди биз шундай қашшоқ бўлсак
Бу мамлакатнинг ARD телеканали давлат статистика бошқармасига асосланиб хабар беришича, немисларнинг ҳар етти кишисидан бири қашшоқлик чегарасида яшар экан. Уларнинг асосий қисми уйсиз кўчада яшайдиганлар ва фарзандини ёки фарзандларини ёлғиз тарбиялаётган оналардир.

2008 йилда қашшоқлик чегарсида яшаётганларнинг сони 12 миллион бўлибди. Бу – мамлкат аҳолисининг 12 фоизи. Давлатнинг ёрдамига яшаётганларни ҳам ҳисобга олса, қашшоқлик чегарасидагиларнинг фоизи 24 ни ошади.

Табиий, бу маълумотларни тўғри баҳолаш учун, Германияда қашшоқлик чегараси деганда нима тушунилишини билиш керак. Телеканалнинг хабаридан маълум бўладики, мамлакат бўйича ўртача даромаднинг 60 фоизидан кам даромад оладиганлар қашшоқ ҳисобланади. Яъни, 787 евродан кам даромад олганлар қашшоқдир. Бу рақам 14 ёшдан кичик икки фарзанди борлар учун 1652 евро.

Мана сизга қашшоқлик! Бунинг устига, уйсиз кўчада яшайдиганлар қашшоқ эмас, қашшоқлик чегарасида яшайдиганлар деб ҳисобланаётганини эътиборга олсак, Германиянинг қашшоқларига хавас қилса бўлаверади.